Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мирзачўлда ёшларни тадбиркорликка қизиқишини ортириш учун маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларга борилмоқда
27 май 2023 г 276 Комментарии: 0
Мирзачўл тумани ҳокими Ш.Аҳмедов ташаббуси билан “Ержар” МФЙ нуронийлари ва ёшлари учун Президентимизнинг “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида ҳамда туман сектор раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчилари томонидан йўлга қўйилган ташаббускор тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан таништириш, тадбиркорликка бўлган ёшларнинг қизиқишларини оширишда кўмаклашишларини янада рағбатлантириш мақсадида маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларга ташрифлар амалга оширилмоқда.
Ташрифлар давомида меҳнати билан кўпчиликка ибрат бўлган, бугун кексалик гаштини сураётган нуроний оқсоқоллар, ёшларга мана шундай дориломон кунларнинг қадрига етишлари, ҳукуматимиз томонидан ёш тадбиркорларга яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишлари ва деҳқончиликда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги хусусида ўз маслаҳат ва тавсияларини берди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!