» » Жиззахда сирдарёлик хотин-қизларга томорқадан фойдаланиш сир-асрорлари ўргатилди

Жиззахда сирдарёлик хотин-қизларга томорқадан фойдаланиш сир-асрорлари ўргатилди

15 март 2019 г 2 117 Комментарии: 0

O`zLiDeP  Жиззах шаҳар ва Ш.Рашидов туман Кенгашлари ҳамкорлигида “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури ижросини таъминлаш  мақсадида “Томорқа – даромад манбаи” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди.

Мазкур тадбир аёлларни тадбиркорлик фаолиятига, оилавий тадбиркорликка жалб қилиш, шахсий томорқа майдонларидан самарали фойдаланишга кўмаклаш бош мақсад қилиб олинган  эди.

Айни дамда, жиззахдаги “Холмўмин-Зоҳид” кўп тармоқли фермер хўжалиги  раиси  Шарофат Нориева тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва томорқадан унумли фойдаланиш истагида бўлган, Сирдарё вилоятидан ташриф буюрган бир гуруҳ хотин-қизларга фаолияти давомида орттирган билимлари ва амалий тажрибаларини ўртоқлашди.

Мазкур фермер хўжалигида чорвачилик, паррандачилик, ғалла ва пахтачиликдан ташқари иссиқхона фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки,  “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури ижросини таъминлаш юзасидан O`zLiDeP  вилоят Кенгаши “Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими” томонидан ташкиллаштирилган “Томорқа – даромад манбаи” мавзусидаги мазкур тадбир аёлларни тадбиркорлик фаолиятига, оилавий тадбиркорликка жалб қилиш, шахсий томорқа майдонларидан самарали фойдаланишга кўмаклаш бош мақсад қилиб олинган  эди.

                                                             Мухаббат АДИЛОВА,

O`zLiDeP  Жиззах шаҳар Кенгаши

  аппарат раҳбари

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!