Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “IELTS” ёки "CEFR" сертификатларидан бирини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
30 май 2023 г 826 Комментарии: 0
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан Зомин туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.М. фуқаро Ю.Қ.га танишлари ёрдамида “IELTS” ёки "CEFR" сертификатларидан бирини олиб бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!