» » Ёшлар етакчилари Жиззахдаги намунали фаолият олиб бораётган бошланғич ташкилоти фаолияти билан танишишди

Ёшлар етакчилари Жиззахдаги намунали фаолият олиб бораётган бошланғич ташкилоти фаолияти билан танишишди

02 июнь 2023 г 406 Комментарии: 0

“Етакчилар форуми” доирасида олий таълим муассасаларининг ёшлар етакчилари Жиззах вилоятидаги намунали фаолият олиб бораётган Жиззах давлат педагогика университетининг бошланғич ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишишди.

Форум иштирокчиларига Вилоят ҳокими ўринбосари Aкмал Савурбоев ҳамроҳлик қилиб, талаба ёшлар билан ишлашни тизимли йўлга қўйиш бўйича ўзаро фикр ва тажриба алмашишди.

ЖДПУга ташриф буюрган республикадаги 200 нафар олий таълим муассасалари ёшлар етакчилари меҳмонлар даставвал “Бизни дўстлик бирлаштиради” деб номланган пештахтага тилакларини ёзишди. Шундан сўнг меҳмонлар ЖДПУ бўйлаб саёҳатни бошлаб юборишди.Дастур доирасида Спорт тўгараклари спортчи талабаларга яратиб берилган имкониятлар, университет Кутубхонаси,”Қатағон қурбонлари хотираси музейи, яқиндагина ўз фаолиятини бошлаган мусиқа ва овоз ёзиш студияси ҳамда регистратор офисига саёҳат қилишди.

Жараён давомида Ўзбек тили адабиёт факультети талабалари томонидан тайёрланган мушоиранинг гувоҳи бўлишди.Ҳаваскор гитаристлар ижросида ажойиб куй қўшиқларни биргаликда ижро етишди.Ёшлар етакчиси хонаси билан танишишди. “Етакчилар форуми” га университет маданият саройида бўлиб ўтган тантанали маросим якун ясади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!