Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда HRM.ARGOS.UZ тизимидан фойдаланиш бўйича амалий семинар ўтказилди
02 июнь 2023 г 665 Комментарии: 0
Агентликнинг Жиззах вилояти филиали томонидан Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тизим ташкилотлари инсон ресурсларини бошқариш бўлимлари ходимлари учун HRM.ARGOS.UZ тизимидан фойдаланиш бўйича амалий семинар ўтказилди.
Семинарда ташкилотнинг таркибий тузилмаси, штатлари, лавозимлари ва ходимлари тўғрисидаги маълумотларини HRM.ARGOS.UZ тизимига сифатли киритиш ва ундан фойдаланиш йўллари тушунтирилди.
Тадбирда тизимда штат жадвали асосида ходимлар лавозим тоифаларини белгилаш, ходимни лавозимга ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ёки ишдан бўшатиш тартиблари амалий кўрсатилди. Шунингдек, HRM.ARGOS.UZ тизимидан ходимлар сифат таркиби ҳақида маълумотларни олишдаги қулайликлар ва имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
HRM.ARGOS.UZ - ташкилотнинг таркибий тузилмаси, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон базага жамлаган ҳолда ахборотни тўплаш, унга ишлов бериш имконини берувчи тизимдир.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!