Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 41-ялпи мажлисида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди
02 июнь 2023 г 255 Комментарии: 0
2023 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 41-ялпи мажлисида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Қонун билан қуйидагилар белгиланмоқда:
- давлат органлари ва муассасаларида манфаатлар тўқнашувини назорат қилишнинг аниқ механизмлари;
- манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузишнинг ҳуқуқий оқибатлари;
- манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда қабул қилинган ва тузилган битимларни суд тартибида ҳақиқий эмас деб топиш асослари;
- манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарлик чоралари.
Шунингдек:
Қонуннинг қўлланилиш доираси аниқлаштирилмоқда:
- давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;
- давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига;
-давлат мақсадли жамғармаларига;
-устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган аксиядорлик жамиятларига;
- ўз устав фондида давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Манфаатлар тўқнашувини тартибга солишда ваколатли органлар белгиланмоқда:
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, давлат ташкилотларининг одоб-ахлоқ комиссиялари, кадрлар бўлинмалари ва Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари манфаатлар тўқнашувини тартибга солишни амалга оширадиган органлар сифатида мустаҳкамланмоқда.
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланмоқда
Хусусан:
манфаатлар тўқнашувини маълум қилмаслик ёки унинг тартибга солинмаганлиги учун интизомий ёки қонунчиликда белгиланган бошқа жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши;
манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда қабул қилинган қарорлар ва тузилган битимлар бекор қилиниши суд тартибида ҳақиқий емас деб топилиши, шунингдек ушбу қарорлар ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда олинган фойда суд тартибида давлат даромадига ўтказилиши белгиланмоқда;
Қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда:
давлат органи ходимларининг манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бермаганлиги учун – БҲМнинг уч баравардан беш бараваригача миқдорда жарима (такроран бўлса – БҲМнинг беш баравардан ўн бараваригача);
мансабдор шахсларининг ушбу вазиятни тартибга солмаганлиги учун – БҲМнинг беш баравардан ўн бараваригача миқдорда жарима (такроран бўлса – БҲМнинг ўн баравардан ўн беш бараваригача).
Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши
ички назорат шўбаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!