» » Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом

Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом

13 февраль 2023 г 321 Комментарии: 0

Манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом ҳокимлик тизимида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, унинг олдини олиш ва тартибга солиш қоидаларини белгилайди.

ушбу Низом қоидалари эгаллаб турган лавозими ва бажараётган хизмат ваколатидан қатъий назар барча ҳокимлик ходимларига тегишли.

хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувии олдини олиш учун ҳокимлик ходимлари:

ушбу Низом талабларига риоя қилиши;

ўз мансаб ва хизмат мавқеидан фақат ҳокимият манфаатлари йўлида фойдаланиши;

ҳокимлик манфаатларига зид келадиган ёки зид келиши мумкин бўлган шахсий манфаатлар тўғрисида вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шўъбасини хабадор қилиши;

непотизм (қариндошлик), шефелик, кронизм, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчиликнинг намоён бўлишига қатьий чек қўйиши;

ўзининг яқин қариндошлари ва алоқадор шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқ рўйҳатини, ўзининг ва уларнинг нодавлат нотижорат ташкилотларидаги иштироки ҳақидаги маълумотларни  ҳалол, тўлиқ ва виждонан ошкор қилиш шарт.

Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш мақсадида ходим қуйидаги ҳолларда манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериши керак, агар:

Ходимнинг бевосита бўйсунувида яқин қариндошлари ва алоқадор шахслар бўлса;

Белгиланган тартибда фаолияти ўрганилаётган ташкилотда ходимнинг яқин қариндошлари  фаолият юритса ёки фаолияти ўрганилаётган мансабдор шахс ходимнинг яқин қариндоши ва алоқадор шахс бўлса;

ходим яқин қариндошлари ва алоқадор шахсларга нисбатан ходимларга (жумладан, иш ҳақини ҳисоблаш ва тўлаш, мукофотлар, устамалар тақдим этиш ва уларнинг миқдорини белгилашга) оид қарорлар қабул қилишда иштирок этса.

манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари келиб чиқишини олдини олиш манфаатлар тўқнашувини декларация қилишнинг қуйидаги шакллардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади:

Ташкилот тизимида (вакант) бўлган бўш иш жойларига номзодларни лавозимга тайинлаш ва ротация қилишда манфаатлар тўқнашувини дастлабки тарзда ошкор қилиш;

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ҳар йил ошкор қилиш (йиллик декларация);

Ҳар бир ходим хизмат мажбуриятларини бажаришида юзага келган ёки юзага келиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашуви ҳолатини аниқлайди ҳамда ўзининг раҳбарига ва кадрлар бўлимига хабар беради.

Мазкур Низом талабларини бузган ходимлар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

 

            Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши

          ички назорат шўъбаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!