Ўзбекистон – Россия соғлиқни сақлаш халқаро форумида Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳам иштирок этди
Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон – Россия соғлиқни сақлаш халқаро форумида вилоятимиздан соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова бошчилигида вакиллар иштирок этмоқда.
Форум доирасида, бугун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Махмудова Қазон федерал университети проректори Андрей Киясов ва Қазон федерал университетининг Жиззах филиали ижрочи директори Озод Бобомуродов билан ҳамкорлик меморандуми имзолади.
Шу билан бир қаторда, Россиянинг илмий амалий институтлари ва тиббий марказлари билан ҳам келгусида ҳамкорлик қилиш бўйича ўзаро келишиб олинди. Форум ўз ишини эртага ҳам давом эттиради.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

25 январь 2023, Среда
Жиззахда 110 та бешинчи авлод “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналари топширилди

09 ноябрь 2022, Среда
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ РАҲБАРИ БЎЙИЧА ТАРҚАЛГАН ХАБАРГА РАСМИЙ МУНОСАБАТ

16 октябрь 2020, Пятница
Янги тайинланган Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарини вилоят ҳокими таништирди
Изоҳлар (0)