Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида ходимнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қандай ҳимоя қилинган?
15 июнь 2023 г 416 Комментарии: 0
Жиззах вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари масъул ходимлари, юрисконсульт ва бош ҳисобчилари учун янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича малака ошириш курслари бўлиб ўтмоқда.
— Ўқув-семинарларимиз 3 кун, 20 соатга мўлжалланган бўлиб, у икки гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилмоқда, — дейди Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали раҳбари Эркин Халбутаев. — Асосий мақсадимиз давлат фуқаролик хизмати соҳасида фаолият юритадиган давлат хизматчилари ўртасида учраб турадиган муаммолар, Меҳнат кодексидаги меҳнат муносабатларини тартибга солувчи янги қоидалар, давлат хизматчилари неча календарь куни меҳнат таътилига чиқарилиши, жамоа ва меҳнат шартномалари янги кодексга асосан қайта тузилиши, меҳнат шартномасини расмийлаштириш, ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ходимнинг шахсга доир маълумотларини ҳимоя қилиш каби масалалар атрофлича тушунтирилаётир.
Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилояти Кенгаши, вилоят адлия бошқармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорат инспекцияси масъул ходимлари маърузачи сифатида иштирок этишмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!