» » Фориш туманида томчилатиб суғориш кенг жорий этилмоқда

Фориш туманида томчилатиб суғориш кенг жорий этилмоқда

22 июнь 2023 г 291 Комментарии: 0

Фориш туманида деҳқончилик қилиш осон эмас.

Сув кам. Бугунги кунда туманнинг 4-сектор худудидаги “Қизилқум” маҳалласи ҳудудида фаолият юритаётган боғдорчиликка ихтисослашган “Хилол-Нур” масъулияти чекланган жамияти томонидан томчилатиб суғориш техналогияси жорий этилди.
Бу борада Фориш туман ирригация бўлими мутахассислари зарур кўрсатма ва тавсияларини бериб боришди. Мазкур корхонада 70 гектар ердаги боғни ва дарахтлар қатор ораларига экилаётган сабзавот экинларини томчилатиб суғориш жорий этилди. Боғга ҳосилдор ёнғоқ, олма, ўрик, шафтоли ва бошқа мевали дарахтлар экилган. Томчилатиб суғоришни жорий этиш учун ҳовуз қурилди. 1 та тик қудуқ қазилди. Зарур асбоб ускуналар олиб келиб ўрнатилди. Мазкур технология ёрдамида 70 гектар боғ суғорилади. Самарадорлик яхши бўлмоқда. Сув ва сувни қудуқдан тортиб олиш учун электр энергияси сарфи бир неча баробар камайди.
Кўриниб турибдики, томчилатиб суғориш энг аввало, сувдан оқилона фойдаланишни таъминламоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!