» » Зоминда “Чиқиндисиз макон яратамиз” шиори остида экоакция тадбири ўтказилди

Зоминда “Чиқиндисиз макон яратамиз” шиори остида экоакция тадбири ўтказилди

05 июль 2023 г 318 Комментарии: 0

Ҳар бир фуқаро биттадан чиқиндини кўчага улоқтираверса, ҳар куни юзлаб-минглаб чиқиндилар атроф-муҳитни “безаб” турса, тасаввур қилайликки, ҳолат қай даражага бориб қолади.

Биз яшаб турган маскан чиқиндихонага айланади-қолади. Қолаверса, кундан кун чирой очиб бораётган масканларга, албатта, ободлик ярашади. Тозалик ва ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш бор жойда эса файз-у барака бўлади.

Устига устак, ишда ҳам, турмушда ҳам фаровонлик бўлиши турган гап. Ён-атрофимизни обод масканга айлантириш, аввало, сиҳат-саломатлигимиз учун фойда бўлса, маънавиятимизга ҳам бевосита кўзгу бўлиб хизмат қилади.

Зомин туманида “Чиқиндисиз макон яратамиз” шиори остида экоакция тадбири ўтказилди.

Тадбир доирасида йўл четлари, ариқ-зовурлар тозаланиб, чиқиндилар ташиб чиқарилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!