» » Дўстлик туманида вилоят ИИБ бошлиғи туман ИИБнинг шахсий таркиби билан йиғилиш ўтказди

Дўстлик туманида вилоят ИИБ бошлиғи туман ИИБнинг шахсий таркиби билан йиғилиш ўтказди

13 июль 2023 г 431 Комментарии: 0

Ички ишлар идоралари ходимлари аҳоли тинчлигини сақлаш, улар ўртаси жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва бошқа белгиланган вазифалар бажариш йўлида куну тун хизмат қилишмоқда.

Улар томонидан ҳар куни кўплаб қонун бузилиш ҳолатлари аниқланаётган бўлса, кўпчилик ҳолларда улар олди ҳам олиняпти.

Бу борада Дўстлик тумани Ички ишлар идоралари ходимлари хизматларини ҳам алоҳида таъкидлаш мумкин.

Дўстлик туман ҳокимлиги мажлислар залида туман Ички ишлар бўлими ходимларининг жорий йил биринчи яримлиги якунлари ҳамда иккинчи ярим йилликда амалга оширилиши лозим бўлган ишларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал майор Ғайрат Қодиров ҳамда туман ИИБнинг шахсий таркиби иштирок этди.

Йиғилиш таҳлилий ва танқидий руҳда ўтди. Ўтган олти ой давомида туманда амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама этилди. Йўл қўйилган камчиликлар алоҳида кўрсатиб ўтилиб, жиноятчилик ва ҳуқубузарликларни барвақт аниқлаш, Дастурлар ижроси бўйича зарур топшириқлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!