Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳридаги янги 990 ўринли мактаб биносини қурилиш ишлари якуний босқичда олиб борилмоқда
15 июль 2023 г 382 Комментарии: 0
Жиззах шаҳар “Заргарлик” МФЙ ҳудудида жойлашган янги 990 ўринли мактаб биносини пудратчи “MUKAMMAL QURILISH SAVDO” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари якуний босқичда олиб борилмоқда.
Мактабда 12х24 ўлчамли спорт зали, ошхона, фаоллар зали, кимё, биология, физика, инглиз тили, кутубхона, меҳнат хонаси, маъмурият хоналари, фан хоналари ва бошқа хоналар мавжуд бўлиб, хоналар сони 65 тани ташкил этади.
Ҳозирги кунда ушбу ҳудудда мактаб 1 та бўлиб, 1960 ўринга мўлжалланган аммо 4215 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Қатновлилик коэффициенти 2,2 ни ташкил этади. Янги 990 ўринли мактаб фаолияти бошланса, қатновлилик коэффициентини 1,4 га тушишига эришилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!