» » Янгиободда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тизимли ёрдамлар кўрсатилмоқда

Янгиободда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тизимли ёрдамлар кўрсатилмоқда

15 июль 2023 г 295 Комментарии: 0

Янгиобод туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан 2023 йилда 38 нафар ёлғиз кексалар ва ногиронлар рўйхатга олинган бўлиб, уларга уларга турли кўринишдаги ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 1-ярмида 38 нафар ёлғизларга жами 3,163 минг сўмлик бепул дори-дармонлар етказиб берилган.

Рўйхатга олинган ёлғиз кекса ҳамда ёлғиз яшайдиган кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларни бўлим ходимлари томонидан 2023 йил 26 май куни “Хўжамушкент ота” зиёратгоҳига саёҳати ташкил этилди.

Уй таъмири учун 3 нафар ёлғиз кекса ва 2 нафар ёлғиз яшайдиган кекса режага киритилган бўлиб, бугунги кунга қадар уларнинг 3 нафари 9 млн 100 минг сўмлик қурилиш материаллари билан таъминланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!