Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Уруш фахрийлари, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга қўшимча тўлов тўлаб борилади
11 июнь 2022 г 929 Комментарии: 0
Президент “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов тўлаб борилади;
1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга бепул етказиб бериладиган зарур кийим-кечак ва пойабзаллар ўрнига кийим-кечак хариди учун ҳар йили август ойида базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида тўланадиган компенсация жорий этилади.
Бунда, қўшимча тўлов Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан пенсияларни ва нафақаларни тайинлашга масъул бўлган ташкилотга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида тақдим этиладиган маълумотлар асосида амалга оширилади.
Белгиланишича, компенсация ва қўшимча тўловлар мазкур бандда келтирилган шахсларга, уларнинг пенсиялари ва нафақалари тўланадиган тартибда тўланади.
Қўшимча тўлов ва компенсацияларни молиялаштириш қуйидагилар:
а) Пенсия жамғармаси ҳисобида турган пенсия ва нафақа олувчиларга:
қўшимча тўловлар – Пенсия жамғармаси маблағлари;
компенсациялар – Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;
б) Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, президент давлат хавфсизлик хизмати, Олий суд, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Электрон технологияларни ривожлантириш маркази, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитаси томонидан тайинланган пенсия ва нафақаларни олувчиларга қўшимча тўловлар ва компенсациялар мазкур вазирлик ва идораларга ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Жиззах вилоят бошкармаси бош юуристи Н.Туймуродова
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!