Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ишга жойлаштириб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
18 июль 2023 г 469 Комментарии: 0
Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамшираси М.Н. фуқаро Х.М.ни танишлари ёрдамида ушбу марказга ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси шўба бошлиғи Ж.А. фуқаро М.К.ни шаҳардаги тиббиёт бирлашмаларидан бирига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!