» » Форишда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган йиғилиш ўтказилди

Форишда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган йиғилиш ўтказилди

26 июль 2023 г 286 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан Фориш туман ҳокимлиги мажлислар залида «Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш»га бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда Фориш туман ҳокими Икром Матиев, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров, Жиззах вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Савурбаев, вилоят ва тумандаги бир қатор корхона, ташкилот раҳбарлари, тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ва маҳаллалардаги профилактика инспекторлари иштирок этишди.

Йиғилишда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров туманда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг ҳолати ҳақида маъруза қилди.

Очиқ мулоқотда 6 ой давомида ёшлар ўртасида жиноятчилик таҳлили ва келиб чиқиш сабаблари ҳамда келгусида уларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир ниҳоясида туман ҳокими Икром Матиев сўз олиб, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида тегишли мутасаддилар олдида турган вазифалар ҳақида батафсил тўхталди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!