» » Жиззахда атроф-муҳитни ифлослантирган 21 киши жавобгарликка тортилди

Жиззахда атроф-муҳитни ифлослантирган 21 киши жавобгарликка тортилди

02 август 2023 г 260 Комментарии: 0

Жиззах вилояти Экология бошқармасига Зомин туманидаги дам олиш  чиқиндиларни сувга ташлаётганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди. 

Мурожаат бошқарма ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида дам олиш масканларидаги сувларни ифлослантириш, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш, сув тўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, сув объектларига оқинди сувларни оқизиш каби ҳуқуқбузарликлар содир этилгани аниқланди. 

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан МЖтКнинг 72-модда 1-қисми, 65-модда 4-қисми, 91/1-модда 1-қисми, 91-модда 1-қисми билан 21 нафар шахсга маъмурий иш қўзғатилиб, 33 999 000 минг сўм миқдорида жарима солинди. 

Бундан ташқари, йўл қўйилган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Атроф-муҳитга зарар келтирувчи ҳар қандай ҳуқуқбузарлик қатъий жазоланиши ҳақида огоҳлантирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!