Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “Миллийча” мавзусида маънавий-маърифий тадбири ўтказилди
08 август 2023 г 367 Комментарии: 0
Жиззах вилоят ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда вилоятимизнинг барча ҳудудларидаги маҳаллалар ва таълим муассасаларида хотин-қизлар ўртасида миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш, юксак ахлоқий фазилатларни тараннум этиш орқали ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳридаги “Ўрда” экалогик боғида “Миллийча” мавзусида маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.
Тадбирда Ёшлар иттифоқининг сардорлари томонидан миллий куй-қўшиқ ва рақслар, миллий қадрятларимиз мавзусида савол-жавоблар ва турли викторина ўйинлари намойиш этилди ҳамда фаол иштирокчилар тадбир ташкилотчиларининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Ушбу тадбирлардан кўзланган мақсад хотин-қизлар ўртасида миллий либосларни кенг тарғиб этиш, ёшларимизнинг миллий либосларга ҳавасини ошириш, қолаверса, кийиниш маданиятини юксалтириш, ўзбекона кийиниш маданияти, унинг тарғиботи, кийим танлаш, замонавий кийинишда ўзбекона шарм-ҳаё меъёрларига амал қилиш, миллий анъаналаримизни кенг тарғиб қилиш орқали урф-одат, анъана ва қадриятларимизга хос бўлмаган оломонча кийиниш маданиятига тақлиднинг олдини олиш ҳамда ёшларда миллий кийиниш маданиятини шакллантириш ўзбекона кийиниш одоблари давомийлигини таъминлаш, ўз навбатида, соғлом, баркамол ва комил шахсларни тарбиялашдан иборат.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!