Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари Самарқанддаги “Боқий шаҳар”га саёҳати уюштирилди
28 октябрь 2022 г 591 Комментарии: 0
Вилоят ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда вилоятдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини “Буюк аждодларга муносиб авлод бўлайлик!” шиори остида Самарқанд шаҳрида бунёд этилган “Боқий шаҳар” ва тарихий обидаларга саёҳати уюштирилди.
Ушбу лойиҳада вилоятдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларининг 30 нафар фарзандлари иштирок этишди.
Тадбир давомида Ҳазрати Хизр мажмуасидаги Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов мақбараси зиёрат қилинди ҳамда Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг ҳаёти ва мустақиллигимиз учун амалга оширган ишлари иштирокчиларга айтиб ўтилди.
Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги “Регистон” мажмуасида давом эттирилди. Мажмуадаги “Улуғбек мадрасаси”, “Шердор мадрасаси” ҳамда “Тиллакори мадрасаси”да ҳам борилди.
Куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида бўлиб, марказдан ўрин олган “Боқий шаҳар” мажмуаси билан яқиндан танишди. Қадимий ва навқирон Самарқанд бағрида қад ростлаган мана шундай замонавий, улуғвор меъморий мажмуа барчада ўзгача таассурот қолдирди. Тарихий мажмуада рассомлик, амалий санъат, зардўзлик йўналишларида миллий ҳунармандчилик устахоналари фаолияти билан танишди.
Тадбир сўнгида иштирокчиларга викторина ўйинлари намоий этилди ва барча фаол иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!