» » “Кўпкураш” ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақасининг Жиззах вилояти босқичида ёшлар беллашдилар

“Кўпкураш” ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақасининг Жиззах вилояти босқичида ёшлар беллашдилар

18 август 2023 г 319 Комментарии: 0

Ёшларни ватанга садоқат, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда буюк саркардаларимизнинг жасорати, улуғ аждодларимизнинг бой маънавий мероси, яқин ва узоқ ўтмишда халқимиз кўрсатган матонат ва фидоийлик, янги Ўзбекистонимиз ва миллий армиямиздаги изчил ислоҳотларни ёшларнинг кенг қатламларига етказиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси ҳамда  Ёшлар ишлари агентлиги, Олий талим фан ва инновациялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Мудофага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, Миллий гвардия, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликларининг қўшма қарорига асосан профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида "Тинчлигимиз, тараққиёт ва фаровонлик учун!" шиори остидаги Республика "Кўпкураш" ҳарбий ватанпарварлик  мусобақасининг Жиззах вилояти  босқичи ўтказилди.

Мусобақада 11 та жамоа иштирокчилари низомда белгиланган Тезкор савол-жавоб, АК автоматини қисмларга ажратиш ва йиғиш, Камондан ўқ отиш, Ҳарбий биатлон, Арқон тортиш шартлари бўйича  ўзаро беллашдилар.

Мусобақа натижаларига кўра 1-ўринни Бахмал туман 1-сон касб-ҳунар мактаби. 2-ўринни Мирзачўл туман касб-ҳунар мактаби, 3-ўринни Шароф Рашидов тумани Ахборот технологиялари техникуми жамоалари қўлга киритди.

Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом, пул мукофоти ва қиматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Мусобақаларда жами 250 нафар ёшлар қамраб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!