» » Ғаллаоролда “кўпкураш” ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ташкил этилди

Ғаллаоролда “кўпкураш” ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ташкил этилди

04 август 2023 г 306 Комментарии: 0

Ғаллаорол туманида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Тинчлигимиз, тараққиёт ва фаровонлик учун” шиори остида Жиззах вилояти касб-ҳунар таълими ва мудофаа ишлари бошқармалари ҳамкорлигида “кўпкураш” ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ташкил этилди.

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида ўтказилган “кўпкураш” мусобақасида тумандаги касб-ҳунар мактаблари, техникум ва коллеж талаба-ёшлари беш шарт бўйича ғолиблик учун баҳслашди. 

Ғолиб ва совриндорлар туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!