Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда электр таъминоти ходимларидан норози тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди
19 август 2023 г 263 Комментарии: 0
Шунга кўра, Жиззах вилоятида фаолият юритувчи “Малика” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари Ш.Рашидов туман электр таъминот корхонаси ходимларининг ҳаракатларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Унда “Малика” МЧЖ 2019 йилда электр тармоғидан узилган бўлишига қарамасдан Ш.Рашидов туман электр таъминот корхонаси томонидан ноқонуний электр энергиясидан қарздорлик ҳисоблаб келаётгани, бу борада ўрганиш ўтказиб, “Электр ҳисоб” дастурига ноқонуний киритилган қарздорлик чиқарилиши бўйича амалий ёрдам сўраган.
Ушбу ҳолатлар Вакил девони ходимлари томонидан “Ўзэнергоинспекция” Жиззах ҳудудий бўлими ходимларини мутахассис сифатида жалб қилиш орқали ўрганиб чиқилди. Ўрганиш вақтида жамиятга қарашли 160 кВA трансформатор 10 кВ ҳаво тармоғидан узилгани, электр таъминот корхонаси томонидан ўрнатилган ток-трансформатори ва ҳисоблагичга ўрнатилган энергосотиш муҳрлари эса соз ҳолатда, яъни бузилмагани аниқланган.
Шунингдек, жамиятга қарашли ҳисоблаш ускунаси кўрсаткичларига аниқлик киритилганда, ҳисоблагич кўрсаткичи жойида 2103 кВт.с.ни, Ш.Рашидов туман электр таъминот корхонасининг ПК “Электр ҳисоб” дастурида эса 2180 кВт.с.ни ташкил қилгани, шу билан бирга, 2021 йилнинг август ойи учун ҳам “Малика” МЧЖга 3000 кВт.с. шартномавий лимит асоссиз киритиб юборилгани маълум бўлган.
Юқоридагиларга асосан, ўрганишда аниқланган ҳолатлар бўйича “Ўзэнергоинспекция” Жиззах ҳудудий бўлими томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиалига асоссиз киритилган 3080 кВт.с ҳамда шартномага мувофиқ ҳар ойлик олдиндан фойдаланиш учун ҳисобланган 3000 кВт.с ПК “Электр ҳисоб” дастурига ноқонуний киритилгани сабабли дастурдан чиқарилди ва Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!