» » Жиззах вилояти ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича котибият мудири тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича котибият мудири тайинланди

25 август 2023 г 485 Комментарии: 0

Пардаева Дилбар Абдуевна Жиззах вилояти ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича котибият мудири этиб тайинланди.

Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Савурбаев бошқармага тайинланган янги раҳбар ҳақида маълумот бериб, жамоадошларига таништирди.

Пардаева Дилбар Абдуевна 1975 йилда Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида таваллуд топган. 1998 йилда Жиззах политехника институтини тамомлаган.

Пардаева Дилбар ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Жиззах вилояти Камбағаликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Тиббий ижтимоий хизматлар бўлими бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилояти ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири лавозимида ишлаб келган Мавланова Наргиза Эшқўзиевна Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!