Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод туманидаги ҳарбий хизматчилар учун хизмат уйлари фойдаланишга топширилди
04 сентябрь 2023 г 406 Комментарии: 0
Янгиобод тумани Ҳавотоғ маҳалласида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм чегара қўриқлаш взводлари ҳарбий хизматчилари учун хизмат уйлари фойдаланишга топширилиб, бу чегарачилар ва уларнинг оилаларига ўзига хос байрам туҳфаси бўлди.
Дастлаб «Қўшқанд» қишлоғи ҳудудида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм чегара қўриқлаш взводида ҳарбий хизматчилар учун 16 та хонадондан иборат, 2 қаватли янги хизмат уйи топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ва туман сектор раҳбарлари, ҳарбий қисм қўмондонлиги ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.
Очилиш маросимида она ватанимиз тинчлигини таъминлашда сарҳадларимизни туну-кун қўриқлаётган чегарачиларнинг алоҳида ўрни борлиги эътироф этилиб, миллий армиямиз куч-қудрати ва салоҳиятини ошириш, ҳарбийлар ва уларнинг оилалари учун кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида сўз борди.
Қайд этилганидек, замонавий типда бунёд этилган мазкур хизмат уйида яшаш учун барча қулайликлар муҳайё қилиб берилган. Шунингдек, ҳудудда ҳарбийларнинг жажжи фарзандлари учун ўйин майдончаси ҳам ташкил этилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!