» » Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев Жиззах вилоятидаги барпо этилаётган замонавий Агрологистикага келди

Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев Жиззах вилоятидаги барпо этилаётган замонавий Агрологистикага келди

12 сентябрь 2023 г 475 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида барпо этилаётган замонавий Агрологистика комплексига ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси инвестиция дастурларини амалга ошириш ва ҳудудий экспорт ҳажмини ошириш бўйича ишларнинг боришини ўрганиш мақсадида Жиззах вилоятига келди.

Ташриф давомида Ж.Ходжаев BMB-NRC Agrologistics қўшма корхонаси томонидан Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани 2-сектор ҳудудида барпо этилаётган замонавий Агрологистика комплексига ташриф буюриб, комплексдаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

Ҳукумат комиссия аъзолари томонидан лойиҳа доирасида бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар, киритилган инвестициялар миқдори ва келажакда комплекс фаолиятини янада кенгайтириш бўйича маълумотлар тингланиб, мутассадиларга манзилли топшириқлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!