» » “CYBER WEEK JIZZAX” тарғибот танловининг ғолиблари ва совриндорлари тақдирланди

“CYBER WEEK JIZZAX” тарғибот танловининг ғолиблари ва совриндорлари тақдирланди

15 сентябрь 2023 г 308 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида жойлашган Ю.Ражабий номидаги Жиззах вилоят мусиқали драма театрида “CYBER WEEK JIZZAX” комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирларининг сарҳисоби ҳамда танлов ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Жиззах вилоятида кибермаконда содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишга қаратилган “CYBER WEEK JIZZAX” тарғибот ҳафталиги, хусусан ёшлар ўртасида тарғиботлар қилиниб, танлов ўтказилган эди.

Мазкур танловнинг тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларни тақдирлади.

Жумладан, “Энг яхши контент" йўналишида «Жиззахликлар» телеграм канали администратори Султонов Ғайрат Ғаниевич фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!