» » Жиззах вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси таркибидаги марказ филиалида кардиожарроҳлик операциялари ўтказилмоқда

Жиззах вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси таркибидаги марказ филиалида кардиожарроҳлик операциялари ўтказилмоқда

19 сентябрь 2023 г 316 Комментарии: 0

Болалар миллий тиббиёт маркази тўлиқ замонавий тиббий жиҳозлар билан, жумладан, магнит резонанс томография, мультиспирал компьютер томография, ДНК анализатори ҳамда онкологик касалликларни бир неча йил аввал аниқлайдиган энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган.

Жарроҳлик ускуналарига махсус камера ўрнатилган бўлиб, бошқа шифохоналар мутахассислари ва олий таълим муассасалари талабалари операцияларни онлайн тарзда кузатиб бориши, замонавий технологиялар орқали масофавий тиббий кўриклар ҳамда консилиумлар ташкил этиш имкони яратилган.

Ушбу технологиялар асосида 2022 йил 1000 га яқин, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1200 та кардиожарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Қашқадарё ва Жиззах вилоят кўп тармоқли болалар шифохоналари таркибида марказ филиали сифатида болалар кардиохирургия бўлимлари ташкил қилиниб, шу йил 20 дан ортиқ беморда кардиожарроҳлик операциялари бажарилди.

Жорий йил чет давлатлар билан ўрнатилган ўзаро алоқалар натижасида марказнинг урологик ва пластик хирурглардан иборат мутахассисларининг малака ошириши йўлга қўйилди.

Жумладан, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия давлатларида марказ хирурглари томонидан ҳамкорликдаги жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Шунингдек, ушбу мамлакатлардан келган мутахассислар ушбу муассасада тажриба алмашиб бормоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!