» » Арнасойда тадбиркорнинг аҳоли билан мулоқоти ўтказилди

Арнасойда тадбиркорнинг аҳоли билан мулоқоти ўтказилди

03 октябрь 2023 г 241 Комментарии: 0

Арнасой тумани “ARNASOY GOLD TEX” Россия – Ўзбекистон қўшма корхонасида корхона раҳбари Азизбек Эргашев туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида аҳоли билан очиқ мулоқоти ўтказди.
Ўтказилган очиқ мулоқотда тадбиркорлар ва тадбиркорликка кириб келаётган ёшлар ҳам иштирок этди.
Аввало тадбир давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор йўналишлари борасида такидлаб, сўнгги беш йилда бу соҳани ривожлантиришга қаратилган 2 мингга яқин қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинганлигига эътибор қаратиб ўтди.
Шундан сўнг Азизбек Эргашев корхонаси томонидан ишлаб қарилаётган кийим-кечак трикотаж маҳсулотлари ва чет давлатлар билан амалга ошираётган экспорт салоҳияти билан ҳам тадбиркорлар билан ўртоқлашди.
Очиқ мулоқот давомида тадбиркорлар тамонидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!