» » Ғаллаорол туманида Уч авлод учрашуви тадбири бўлиб ўтди

Ғаллаорол туманида Уч авлод учрашуви тадбири бўлиб ўтди

09 октябрь 2023 г 274 Комментарии: 0

Тадбирда кекса авлод вакиллари, ўрта авлод вакиллари ҳамда ватанимизнинг эртанги куни эгалари бўлган ёшлар иштирок этишди.
Учрашув давомида узоқ йиллар механизаторлик касби билан туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган онахонларимиз билан ёшларнинг давра суҳбатлари ташкил этилиб, ҳозирги кунда фарзандлари ардоғида бўлган онахонларимиз ўз ҳаётлари давомидаги қийинчиликлар тўғрисида ёшларга сўзлаб беришди.
Нуронийларнинг юртбошимиз томонидан ёшларга яратилиб берилаётган шароитлардан унумли фойдаланишлари тўғрисида ёшлар билан очиқ мулоқат суҳбатлари бўлиб ўтди.
Ёшлар томонидан ижро этилган ватанни, тинчлигимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқ ва рақслар тадбирга кўтаринкилик бағишлади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!