» » Жиззахда тадбиркорнинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштирган сотувчи аниқланди

Жиззахда тадбиркорнинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштирган сотувчи аниқланди

14 октябрь 2023 г 196 Комментарии: 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.M.» МЧЖ дўкон сотувчиси И.С. 230 млн сўмлик қурилиш материалларини нақд пулга сотиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб тадбиркорнинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!