» » Самарқанд БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясини ўтказишга тайёр

Самарқанд БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясини ўтказишга тайёр

16 октябрь 2023 г 565 Комментарии: 0

Нуфузли тадбирда 130 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. UNWTO Бош ассамблеясининг юбилей 25-сессияси дунё ҳамжамиятининг Ўзбекистонга бўлган эътиборини кучайтиради дейилади Uzbektourism расмий хабарида.

16–20 октябрь кунлари Самарқанддаги «Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуасида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтади.

Бош ассамблеянинг Ўзбекистонда ташкиллаштирилган бу галги сессиясида дунёнинг барча қитъаларидан 130 дан ортиқ давлат иштирок этади. Бу Бош ассамблеянинг аввалги сессияларига нисбатан юқори кўрсаткич ҳисобланади.                    

UNWTO Бош ассамблеяси доирасида Самарқандда Халқаро Инвестиция форуми, Халқаро таълим форуми, «Энг яхши туризм қишлоқлари»ни тақдирлаш маросими, шунингдек, қатор ялпи сессиялар ва маданий тадбирлар бўлиб ўтади.     

Ушбу нуфузли тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши дунё ҳамжамиятининг мамлакатимизга бўлган эътиборини янада кучайтиради. Бош ассамблея тадбирларига Бутунжаҳон туризм ташкилотига аъзо барча давлатларнинг оммавий ахборот воситалари, инвесторлар ташриф буюради ва барча учун муҳим ҳисобланади.

Тадбирга раислик қуилувчи БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Зураб Пололикашвили Самарқандга келди. Юқори мартабали меҳмонни UNWTO Бош Ассамблеясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати ташкилий қўмитаси раиси ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев кутиб олди.

Фото: Uzbektourism

Глобал инвестиция форуми

UNWTO Бош Ассамблеяси 25-сессияси доирасида Глобал инвестиция форуми ва кўргазма ташкил этилади. 17–18 октябр кунлари ўтказиладиган форумда вазирлар ва халқаро молия институтлари раҳбарлари даражасида муҳокамалар, 5 та панел сессияси ҳамда 22 та тақдимот ўтказилиши режалаштирилган.

Форум давомида Ўзбекистоннинг 14 та ҳудуди мавжуд туристик-инвестицион салоҳияти, 3 та туристик-рекреацион зона (Зомин, Чорвоқ, Чимён), Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, 4 та стартап лойиҳалари (Япония, Чехия, Франция ва Бразилия) намойиш этилади. Бундан ташқари, Туризм қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Uzbekistan airports» АЖ ва «Uzbekistan helicopters» МЧЖларнинг стендлари ташкил қилинади.

Қолаверса, умумий қиймати 2 млрд долларлик истиқболли лойиҳалар манзилли рўйхати шакллантирилиб, инвесторларга тақдим этилади.

UNWTO Бош Ассамблеяси сессиясида 120 дан ортиқ йирик хорижий инвесторлар ҳамда 500 дан ортиқ йирик маҳаллий компаниялар иштирок этиши кутилмоқда.

Халқаро таълим форумида

19 октябр куни 25-Бош Ассамблея доирасида «Global forum on Education: The Foundation of Building Torism» Халқаро таълим форуми ўтказилади.

Фото: Uzbektourism

Форум давомида ташкиллаштириладиган ва дунёнинг 10 мамлакатидан таълим ва туризм соҳаси раҳбарлари иштирок этадиган вазирлар ялпи сессиясида раҳбарлар мунозаралар давомида ҳозирги ва келажак авлодлар учун таълим соҳасида инновацияларни жорий этиш масалаларини батафсил кўриб чиқишади. Сессияда IE университетининг иқтисодий масалалар бўйича вице-президенти, тадбиркорлик ва инновациялар маркази раиси Жаноб Хуан Хосе Гуэмес модераторлик қилади. 

Таълим соҳасидаги етакчи экспертларнинг «Таълим соҳасидаги UNWTO фаолияти», «Эртанги куннинг инвестициялари: чексиз келажак учун трансформация, технология, инновация ва таълим» мавзуларидаги маъруза ва тақдимотлари бўлиб ўтади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон, АҚШ, Швейцария, Сингапур, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея, Испания, Грециядан 7 нафар спикер, шу жумладан, туризм соҳасида Ўзбекистон ёшлар етакчилари иштирок этадиган ялпи мажлис ўтказилади. Мажлисда ўрта мактабдан олий ва ижро этувчи таълимгача бўлган турли босқичларда талабаларнинг турли эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда яхлит ёндашув тақдим этилади, бу туризм саноатининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун муҳим аҳамиятга эга.

Яна бир диққатга сазовор тадбир Ўзбекистондаги UNWTO Туризм академиясининг тақдимотига бағишланади.

Бундан ташқари, Туризм ва таълим соҳасидаги улкан ютуқлар ва ташаббуслар учун «Ulysses Awards UNWTO» мукофоти тақдимотининг тантанали маросими ҳам режалаштирилган.

Туризм соҳасида миллий ва хорижий таълим муассасалари ўртасида меморандумлар имзолаш маросими кутилмоқда.

Форумга туризм соҳасидаги етакчи таълим ташкилотлари, шунингдек, 30 мамлакатдан етакчи халқаро ташкилотлар вакиллари келиши кутилмоқда.

«Энг яхши туризм қишлоқлари»ни тақдирлаш

Юбилей сессия доирасида «Энг яхши туризм қишлоқлари» номинацияси бўйича тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтади.

UNWTO томонидан ҳар йили иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан барқарор ривожланаётган, шунингдек, маҳаллий қадриятлар ва анъаналарни сақлаб қолиб, тарғиб қилиб келаётган энг яхши қишлоқ туризм қишлоғини аниқлайди.

Фото: Uzbektourism

 «Энг яхши туризм қишлоқлари» номинацияси UNWTO томонидан 2021 йилда нафақат ривожланган ҳудудларга, балки ўз қадриятларини сақлаган ва анъаналарини тарғиб қилаётган қишлоқларга сайёҳлар эътиборини жалб қилиш мақсадида таъсис этилган, — дейди Туризм қўмитаси бўлим бошлиғи Мансур Меликов. — Бу галги номзодлар рўйхатида Ўзбекистоннинг 5 та манзили — Самарқанд вилоятидаги Конигил, Навоий вилоятидаги Сентоб, Сурхондарё вилоятидаги Сангардак, Жиззах вилоятидаги Ухум ва Фарғона вилоятидаги Аввал туризм қишлоқлари ҳам бор».

Таъкидлаш жоизки, «Энг яхши туризм қишлоқлари" тақдирлаш маросими бу йил учинчи бор ўтказилади. Маросим олдинги йиллардаги каби аъзо давлатларнинг юқори даражали аъзолари, шунингдек, қишлоқ жамоалари вакилларини бирлаштиради.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!