» » Шароф Рашидов туманида “Ҳаж” сафарига бориш тартиби бўйича тушинтириш ишлари олиб борилди

Шароф Рашидов туманида “Ҳаж” сафарига бориш тартиби бўйича тушинтириш ишлари олиб борилди

29 ноябрь 2018 г 3 067 Комментарии: 0

Аҳолининг турмуш шароитини ўрганиш, жойларда ижтимоий маънавий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда 2019 йил Муборак “Ҳаж” сафарига борадиган фуқаролар рўйхатини шакллантириш бўйича Шароф Рашидов туманида учрашув ўтказилди.

Учрашувни, вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича вилоят хайъати раиси Э.Исматов сўзга чиқиб, очиб берди.

Э.Исматов  йиғилиш иштирокчиларига, Ҳажга борган фуқароларнинг оталиққа олган шахс олдидаги вазифаларини тўлиқ бажариш ҳақида, Ҳажга борган фуқарога бириктирилган алоҳида тоифа шахслар – ёт ғоясидан қайтмаганлар, жазони ижро этиш муассасаси ва қидирувдаги оқим аъзолари оиласидаги диний муҳитни ўрганиш, улар билан доимий равишда ислом динининг мўътадил, бағрикенг таълимотини тушунтиришга қаратилган маърифий суҳбатлар ўтказиб бориш, жума намозлари ва маънавий-маърифий тадбирларда Ҳажга борган фуқаронинг оталиққа олинган шахс билан ишлашини ташкил қилишда маҳалла раисга яқиндан ёрдам бериб бориш, маҳаллада маънавий-маърифий тадбирларни ўтказишда ижтимоий муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок этиш кераклиги хусусида сўз юритди.

Йиғилишда 2019 йил муборак “Ҳаж” сафарига навбати келган фуқароларнинг барча туманларда рўйҳатлари шакллантириб борилаётганлигини таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, Шароф Рашидов туман бош имим хатиби М.Эшонқулов сўзга чиқиб, муаммоли, нотинч, ажрим ёқасидаги оилаларни ислоҳ қилиш, жиноятчиликка мойиллиги бўлган шахсларга ваъз-насиҳат қилиш, ёт ғоясидан қайтмаган шахсларнинг онги ва дунёқарашини соғломлаштириш билан боғлиқ профилактика тушунтириш ишларида фаол қатнашиш, тўғрисида гапириб ўтди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!