» » Форишда ўрганиш давомида аниқланган камчилик ва муаммолар бартараф этилмоқда

Форишда ўрганиш давомида аниқланган камчилик ва муаммолар бартараф этилмоқда

11 ноябрь 2023 г 189 Комментарии: 0

Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги «Боғдон» маҳалласида «Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла» дастури доирасида ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу маҳаллада ҳам ишчи гуруҳлар томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида ўтказилаётган назорат тадбирларида бир қатор камчилик ва муаммолар аниқланиб, айни кунда ушбу камчилик ва муаммолар бартараф этилмоқда.

Жумладан, маҳалла ҳудудидаги кўп квартирали икки қаватли бинонинг фасад қисмини таъмирлаш ва уй ёнида тандирхона қуриш лозимлиги кўрсатилган эди.

Айни кунда ушбу 2 қаватли бинонинг фасад қисмини таъмирлаш ва тандирхона қуриш ишлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!