Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш учун экологлар назорат ишларини олиб бормоқда
17 ноябрь 2023 г 331 Комментарии: 0
Куз фасли хазонрезгилик ва ҳосил йиғим-терим мавсуми бўлиб, ҳудудларда барг-хазон ва ўсимлик қолдиқлари кўп тўпланади.
Кўп ҳолларда фуқаролар томонидан хазон ва баргларни ёқиш ҳолатлари учрайди. Шу туфайли Жиззах вилояти Экология бошқармасининг Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш шуъбаси инспекторлари томонидан мунтазам назорат ишлари ташкил этилган.
Шароф Рашидов тумани ҳудудида ўтказилган экологик назорат рейд тадбирида «Бўстон» МФЙда яшовчи Д.Ю.исмли фуқаро томонидан ўз хонадонининг орқа тарафида тўпланган ўсимлик қолдиқларини ёқиб юборганлик ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳуқубузарлик ҳолати юзасидан фуқарога МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисмига асосан БҲМ уч баравари миқдорида, яъни 990 000 сўм жарима жазоси белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, атмосфера ҳавосини ифлослантирганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!