» » Мирзачўлда «Ўзбeкистон умумий уйимиз» шиори остида маънавий тадбир ташкил этилди

Мирзачўлда «Ўзбeкистон умумий уйимиз» шиори остида маънавий тадбир ташкил этилди

27 ноябрь 2023 г 215 Комментарии: 0

Мирзачўл касб ҳунар мактабида сепоратизм, миллатчилик, ва шовинистик ҳаракатлар, дин ниқобидаги экстремизм, буюк давлатчилик, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликка қарши қаратилган салбий иллатларни олдини олиш мақсадида «ЎЗБEКИСТОН УМУМИЙ УЙИМИЗ» шиори остида маънавий тадбир ташкил этилди.

Ўқувчилар турли миллат урф одатлари, кийимлари, миллий таомлари, ҳамда уй рўзғор буюмлари намойиши бўйича гуруҳлар беллашдилар.

Тадбирга Дин ишлари бўйича қўмита туман бўлими ходими М.Умирзоқов, Маънавият маърифат бўлими раҳбари в.б Н.Қодирова, Қозоқ ва тожик миллий маданият маркази раҳбар ва ходимлари таклиф этилди.

Фаол иштирок этган гуруҳларга туман ҳокимининг, мактаб директорининг Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирда 328 нафар ўқувчи, 44 нафар ўқитувчи ва ходимлар иштирок этишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!