» » Фориш тумани «Боғдон» маҳалласида мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

Фориш тумани «Боғдон» маҳалласида мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

05 декабрь 2023 г 275 Комментарии: 0

Фориш тумани 1-сектор ҳудудидаги «Боғдон» маҳалласида айни кунда «Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла» дастури доирасида ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, шу маҳаллада жойлашган 1-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти реконструкция қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилди.

Унинг тантанали очилиш маросимида Фориш туман ҳокими Икром Матиуев, туман сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирни туман ҳокими Икром Матиуев кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги билан қутлади.

Туман ҳокими Икром Матиев барчани қутлар экан, тарбиянинг негизи бўлган мактабгача таълим ташкилотларини замон талаблари даражасида юқори савияда ташкил этиш, зарур анжомлар, малакали кадрлар билан таъминлаш, етук, баркамол келажак авлодларини тарбиялашда муҳим омил эканлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда маҳалла аҳли номидан сўзга чиққан меҳнат фаоли Шароф Ўнғалов халқимиз ўғил-қизларининг баркамол инсонлар бўлиб улғайиши учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар учун муҳтарам Президентимизга халқимиз номидан самимий миннатдорчилигини изҳор этди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари давлат мактабгача таълим ташкилотида халқимиз фарзандлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Тадбир сўнгида қурувчи бунёкорларга туман ҳокимлиги номидан тўн кийдирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!