» » Сарвар Азимов 100 ёшда

Сарвар Азимов 100 ёшда

05 декабрь 2023 г 337 Комментарии: 0

Сарвар Азимов 1923 йилда Жиззах шаҳрида зиёли оиласида дунёга келди.

Машҳур шоир Ҳамид Олимжоннинг укаси Сарвар Тошкентдаги педагогика техникумини тамомлагач, Ўрта Осиё Давлат университетининг филология факультетида ўқиди (1942-1946), сўнгра аспирантурада таҳсил олди.

С.Азимов 1969-1980 йиллар мобайнида Сурия ва Покистонда элчи, 1986-1990 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири бўлиб ишлади.

Ёзувчининг адабий-танқидий фаолияти 1948 йилдан бошланган. У “Ўзбек адабиёти тарихини бузишга қарши”, “Ёш ўзбек ёзувчилар ижоди ҳақида” каби мақолаларида шу давр адабиётининг муҳим илмий-назарий масалаларини илгари сурди. Сарвар Азимов Ҳамид Олимжон ижоди бўйича узоқ йиллар илмий-тадқиқот ишларини олиб бориб, 1953 йилда номзодлик, 1972 йилда докторлик диссертацияларини ҳимоя қилди.

У ўрта мактаблар учун ўзбек адабиёти дастурлари, дарсликлари ва мажмуаларини яратишда фаол иштирок этди.

С.Азимов халқаро “Нилуфар” адабий мукофоти билан тақдирланган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!