» » Жиззахда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрами нишонланди

Жиззахда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрами нишонланди

10 декабрь 2023 г 293 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлиги Анжуманлар саройи ҳамда “Яккасарой” тантаналар мажмуасида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрами кенг нишонланди. Байрамда деҳқон, фермерлар ва соҳа ходимлари меҳнати эътироф этилди.

Жиззах вилояти ҳокимлиги Анжуманлари саройида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, барчани байрам билан қутлади.

Тантанали тарзда вилоят ҳокимлигида ташкил этилган байрамнинг асосий қисмида вилоят ҳокими Эргаш Салиев қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз меҳнати билан яхши кўрсатгичлар ва натижалар қайд этганларни эсдалик кўкрак нишони ва совғалар билан тақдирлади.

Шундан сўнг, байрам Жиззах шаҳридаги “Яккасарой” тантаналар мажмуасида давом этди.
Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Эргаш Салиев соҳа вакилларини меҳнатини таъкидлаб ўтар экан, ўтган давр мобайнида вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасидла амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.

“Яккасарой” тантаналар мажмуасидаги тадбир давомида пойтахтдан ташриф буюрган ҳамда маҳаллий санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага завқу-шавқ улашди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!