» » Жиззахда қоидабузар пиёдаларга қарши рейд ўтказилди

Жиззахда қоидабузар пиёдаларга қарши рейд ўтказилди

11 декабрь 2023 г 295 Комментарии: 0

Йўл ҳаракати қоидалари ҳақида сўз кетганда биринчи галда ҳайдовчиларнинг қоидабузарликлари тўғрисида гапиришга одатланганмиз.

Аммо пиёдалар ҳам йўл ҳаракати иштирокчиси сифатида уларга тегишли ва улар амал қилиши зарур бўлган қоидалар борлигини унутмаслик керак. Содир этилаётган кўплаб йўл транспорт ҳодисаларига пиёдаларнинг қоидаларга амал қилмаслиги ҳам сабаб бўляпти. Жиззахда пиёдалар учун ўтказилган рейд тадбирлари фикримизни тасдиқлайди. 

Пиёда йўл ҳаракати иштирокчиси сифатида белгиланган қоидаларга амал қилиши у билан содир бўлиши мумкин бўлган йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади. Жараёнда пиёдага урғу беришимизнинг сабаби йўл транспорт ҳодисаси оқибатида энг кўп зарарни айнан у кўради. Энг камида руҳий жароҳат олади. Ёки жисмоний жароҳат етиб, тузатиб бўлмас аҳволга келиши, ногирон бўлиб қолиши, ҳатто ҳаётдан кўз юмиши мумкин. Айтмоқчи бўлганимиз жон ширинми? Қоидаларга амал қилиш зарур. Ҳайдовчи кўрадиган зарар моддий бўлади холос. Бу фикрларимиз йўл транспорт ҳодисаларининг ҳуқуқий оқибатлари эмас, балки етадиган бирламчи зиён ҳақида. Ҳуқуқий оқибатлари ва зарарлари кейинги босқичларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳодимлари томонидан ўтказилган ўрганиш ва суриштирувлар натижасида аниқланади. Жиззахда пиёдалар учун ўтказилган ўрганиш давомида, афсуски ўзи ва бошқалар ҳаётига ҳам бефарқлар кўплаб учради. 

Ўрганиш ишлари Жиззах шаҳрининг Шароф Рашидов шоҳ кўчасида, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали яқинида ўтказилди. Бу ерда замонавий ва зарур шароитларга эга ер ости йўли бўлсада, йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш ҳолатларини эринчоқликдан деб билдик. Эътиборимизни тортган яна бир жиҳат қоидани бузиб, йўлни кесиб ўтишга бўлган аксарият уринишлар ёши катта ёки кекса ёшлилар томонидан бўлди. Саломатлиги нуқтаи назаридан ушбу ҳолни тушуниш мумкиндир, аммо бу ҳаракатлар бошқа ҳаракат иштирокчиларига ҳалал бериш баробарида йўл транспорт ҳодисларига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Эски шаҳар буюм бозори рўпараси – Мустақиллик шоҳ кўчасида ўтказилган ўрганиш давомида ҳам йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш, ёки пиёдалар ўтиш жойидан ҳаракатланганда ҳам мобил телефонлардан фойдаланиш ҳолатлари кўплаб учради. Айрим пиёдалар қоидаларни билмаслигини айтса, айримлари турли баҳоналар тўқишни бошлади. Аммо бу жавобгарликдан озод қилмайди. Инспекторни эшитмасликка ҳаракат қилиб қочиб қолишга бўлган уринишлар самара бермайди. Энг тўғри йўл – бу қоидаларга амал қилишдир. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!