» » Мирзачўл туманида “Китобдан яхши дўст бўлмас” мавзусида сайёр тадбир ўтказилди

Мирзачўл туманида “Китобдан яхши дўст бўлмас” мавзусида сайёр тадбир ўтказилди

13 декабрь 2023 г 283 Комментарии: 0

Мирзачўл тумани ахборот-кутубхона маркази ва Баркамол авлод болалар ва ўсмирлар мактаби ҳамкорлигида “Китобдан яхши дўст бўлмас” мавзусида сайёр тадбир ўтказилди.

– Болангизни китоб ўқишга ғайратини оширмоқчи бўлсангиз, боғча ёшидан уларга тез-тез эртаклар айтиб, ҳикоялар ўқиб беринг, мактабга боргач эса ўқиган китоби ҳақида гапириб беришни, китоб ва унинг мазмун-моҳияти ҳақида тез-тез суҳбатлашиб туринг, бугунги каби китобхонлик тадбирларида бирга иштирок этиб, уларнинг ёшига мос китоб совға қилиб туринг, – дейди тадбирда иштирок этган Қизларгул Жўрақулова. – Ҳаётда содир бўлган ҳақиқий воқеаларни болалар ўқиган эртак ва ҳикоялар билан боғлашга ҳаракат қилиш лозим. Бу болаларни нафақат ўқишга чорлайди, балки, мушоҳада қилишга ўргатади, таҳлил қилиш қобилиятини шакллантиради.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!