» » Жиззахда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича қилинган ишлар юзасидан учрашув ўтказилди

Жиззахда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича қилинган ишлар юзасидан учрашув ўтказилди

23 декабрь 2023 г 209 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлигида “Хотин қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатини мутасаддилар ва секторлар томонидан самарали амалга оширилишининг устувор вазифалари” юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқди.

Йиғилишда, Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудова ҳам иштирок этди.

Маҳаллаларда фаолият юритаётган маҳалла хотин-қизлар фаоллари томонидан уйма-уй юриш орқали 548 686 нафар хотин-қизларни шароитлари ўрганиб чиқилди, хатловдан ўтказилиб, ижтимоий хизматлар курсатиш модули орқали 8 705 нафарининг 61 турдаги муаммолари жойида аниқланди.
6 095 нафари хотин-қизларнинг муаммолари ижобий ҳал қилиб берилди.

2023 йилда 38 004 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритилиб, 2023 йил бугунгача 37 792 нафари (99,4%)нинг муаммолар ҳал этилишига эришилди.

3 563 нафар хотин-қизлар ва уларнинг 668 нафар вояга етмаган фарзандлари тиббий кўрикдан ўтказилди.

"Аёллар дафтари"га киритилган 114 нафар хотин-қизларнинг хонадонларига қуёш панелларини ўрнатиб берилди.

Умуман олганда, кўрсатилган қўшимча ёрдамлар билан биргаликда “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичи рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун барча манбалар ҳисобидан жами 50 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

2023 йилда 37 028 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган бўлиб, ҳозирги кунда 73 147 нафар (195,5%) хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!