» » Халқ депутатлари Дўстлик тумани Кенгашининг навбатдаги қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Дўстлик тумани Кенгашининг навбатдаги қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди

29 декабрь 2023 г 270 Комментарии: 0

Унда вилоят ҳокими ўринбосари, сенатор Назира Мухторова, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамда туман фаоллари иштирок этишди.
Сессияни туман Кенгаши раиси Шавкат Дарвишев олиб борди.

Дастлаб депутатлар йиғилиш кун тартибига киритилган “Дўстлик туманининг 2024 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Баҳодир Данияровнинг ҳисоботи тинглади.

Баҳодир Данияров Дўстлик тумани маҳаллий бюджетининг 2024 йил учун даромадлари 88,6 млрд. сўм, харажатлари 121,4 млрд. сўм прогноз қилинганлиги ҳамда вилоят бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 55,7 млрд. сўм эканини таъкидлади.

Депутатлари “Дўстлик туман 2024 йилги солиқ ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Муҳаммади Турсунмуратовнинг ҳисоботини ҳам эшитишди.

Унда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 437-моддасига мувофиқ деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ташқари ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар бўйича мутлоқ миқдорда 1 кв.м. учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар тасдиқланди.

Сессияда бошқа масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!