» » Аҳоли турмуш шароити ва иқтисоди ривожланаётган Дўстлик туманига назар

Аҳоли турмуш шароити ва иқтисоди ривожланаётган Дўстлик туманига назар

09 январь 2024 г 219 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан Дўстлик туманида 2023 йилда амалга оширилган ва 2024 йилда амалга ошириладиганқурилиш – ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари жойларга бориб амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.

Дўстлик туманида 2023 йилда 6 та Дастурлар доирасида 57 та объектларда 127,2 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари бажарилиб, ушбу объектларнинг барчаси фойдаланишга топширилди.

2024 йилга мўлжалланган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш Дастурига асосан 3 та объектда 15 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари бажарилади.
Жумладан:
– 6,7 млрд сўмга “Боғзор” маҳалласидаги 9 – сонли мактабгача таълим ташкилоти биноси реконструкция қилинади;
– 5,4 млрд сўмга “Чинобод” маҳалласидаги 18 – сонли мактаб биноси реконструкция қилинади;
– 3 млрд сўмга “Саркисов”, “Янги тараққиёт”, “Жиззах остонаси” ва “Истиқлол” фермер хўжаликлари уюшмалари ҳудудида 14 км ёпиқ – ётиқ дренаж тармоқлари қурилади.
Албатта амалга оширилаётган мазкур ишлар туман аҳолисини фаровон турмуш кечириши йўлида амалга оширилаётгани тақсинга сазовордир.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!