» » Жиззахда прокуратура органлари ходимлари куни нишонланди

Жиззахда прокуратура органлари ходимлари куни нишонланди

11 январь 2024 г 245 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги Жиззах мусиқали драма театрида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди.

Жиззах шаҳридаги Жиззах мусиқали драма театрида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Эргаш Салиев барча соҳа вакилларини самимий муборакбод этди.

Таъкидлаш жоизки, прокуратура органлари томонидан жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, умуман, барча йўналишларда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда ва муҳим натижаларга эришилмоқда.

Бугун прокуратура органлари ходимлари зиммаларига юклатилган ҳар қандай вазифани бажаришга виждонан, садоқат ва юксак масъулият билан ёндашмоқда.

Тадбир сўнгида вилоят ҳокими Эргаш Салиев бир гуруҳ соҳа ходимларини ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Байрам якунида санъаткорлар томонидан чиқишлар келганларни хушнуд этди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!