» » Жиззахда ЙҲХБ томонидан 2023 йилда қарийб 621 мингта қоидабузарлик аниқланди

Жиззахда ЙҲХБ томонидан 2023 йилда қарийб 621 мингта қоидабузарлик аниқланди

25 январь 2024 г 155 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ИИБ  ЙҲХБда ОАВ ходимлари, блогерлар ва соҳа масъуллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

“Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатини кескин камайтириш” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда бошқарма бошлиғи, подполковник Муродбек Шерлиев томонидан 2023 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тингланди.

Маърузада айтилишича, вилоят ҳудудларидан ўтувчи автомобиль йўлларида олиб борилган кенг қамровли профилактик тадбирлар натижасида  2023 йилнинг август-декабр ойларида жами йўл транспорт ҳодисалари 16 тага (7,4%), уларда ҳалок бўлганлар 21 тага (43%), тан жароҳати олганлар 16тага (8%) камайишига эришилган.

Йўл инфратузилмасини яхшилаш борасида, автомобиль йўлларининг    керакли жойларига 2830 дона янги йўл белгилари ўрнатилган.

3080 дона йўл белгилари эса алмаштирилган, 216 дона йўл белгилари қайта тикланган. Қўшимча 37 дона светофор объектлари қурилди. 2260 км ётиқ йўл чизиқлари чизилиб, 445 827 м2 йўл қатнов қисми таъмирланди. 2 та ер ости пиёдалар ўтиш жойи ва 19 км велосипед йўлкаси қурилди. 

Бундан ташқари йўловчи ташувчи транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш бўйича қўшма режа асосида 896 маротаба рейдлар ўтказилиб, йўловчи ташишда  белгиланган талабларни бажармаган 7995 та, шундан тегишли ҳужжатлари бўлмаган, 1 та маст ҳолатда, 49та техник носоз, 78 та мажбурий техник кўрикдан ўтмаган, 44 та техник ҳолати кундалик текширилмаган, 25 та рухсатсиз қайта жиҳозланган,  65 та йўл варақасиз, 6 198 та тегишли лицензияси мавжуд бўлмаган, 374 та одам ташиш ва 907 та бошқа қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди.

Ўтган йили йўл ҳаракати қодаларига риоя қилмаган 85 544 нафар ҳайдовчи ва пиёдаларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, уларга нисбатан 26 млрд 196 млн. 955 минг сўм жарима қўлланилган. Жарималарнинг 12 млрд. 717 млн. 852 минг сўми ундирилди.

139 дона компьютерлаштирилган бошқарув тизими ёрдамида 620 916 та қоидабузарликлар аниқланди. Қоидабузарларга нисбатан 259 млрд. 431 млн. 454 минг сўм жарима қўлланилган. Жарималарнинг 11 млрд. 120 млн. 708 минг сўми ундирилган бўлса,  қолган қисми МИБ органларига юборилиб, жазо муқаррарлиги таъминланган.

Мактабларда йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш бўйича 78 та синфхоналар ва 35 та мактабгача таълим ташкилотларида йўл ҳаракати қоидаларини   ўргатиш майдончалари  ташкил қилинди. 

Ўтган йили 60709 та транспорт воситаларининг  қайд этиш гувоҳномалари, 5429 та рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгилари ва 59443 та ҳайдовчилик гувоҳномалари сарфланган бўлиб, 132 254 та операциялар бажарилди.

Аукцион савдолари орқали 4718 та рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгилари 11 млрд. 206 млн. 665 минг сўмга сотилган.

59 943 нафар шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномалари берилган. 

Ўтган йили вилоятдаги 124 та маҳаллада биронта ҳам йўл транспорт ҳодисаси содир этилмаган. Пиёдалар иштирокидаги ҳодисалар эса 22 тага камайган. 

Олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишларига қарамасдан ўлим билан боғлиқ ҳодисалар 4 тага, ўлим билан боғлиқ бўлмаган ҳодисалар 41 тага ошган.

Матбуот анжумани сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Куннинг иккинчи ярмида анжуман қатнашчилари учун пресс тур ташкил этилди. Улар вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ эксплуатация ва монтаж бўлими фаолияти билан танишдилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!