» » Жиззахда пиротехника воситалари ноқонуний савдосига чек қўйилди

Жиззахда пиротехника воситалари ноқонуний савдосига чек қўйилди

03 декабрь 2022 г 559 Комментарии: 0

Янги йил байрами яқинлашгани сари мамлакатимизга сифати кафолатланмаган, хавфлилик даражаси юқори бўлган пиротехника воситаларини ноқонуний равишда олиб киришга уруниш ҳолатлари кўпайди.

Жиззах вилояти ИИБ жамоат хавфсизлик хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлик бошқармалари, Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ҳудуд” тадбири ўтказилди. Зомин тумани Даштобод шаҳарчаси “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 2003 йилда туғилган фуқаро пиротехника воситаларини сотиш мақсадида олиб кетаётган вақтида “Яккабоғ-15” йўл патрул хизмати масканида тўхтатилади ва фуқаро бошқарувидаги “Матиз” русумли автомобиль холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ноқонуний равишда сотиш мақсадида кўп миқдордаги пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Автомобиль салонида ушбу фуқарога тегишли бўлган 8 дона “фитель”, 14 қути жами 8 минг 400 дона “британик”, 13 қути 78 дона “снос новинка” ва жами 8 минг 486 дона пиротехника воситаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.  

Шунингдек, Жиззах шаҳрида хизмат олиб бораётган Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан “Нексия-3” русумли  автоулов тўхтатиб текширилганда, ушбу автомашина салонида 20 қутида жами 1 минг 100 дона “британик” номли ўзидан кучли овоз чиқарувчи пиротехника воситаларини сотиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланди ва холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва пиротехника воситалари Жиззах шаҳар ИИБга топширилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан вилоят ИИБ тергов бўлимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!