» » Форишда «Матонатли аёл қиссаси» китобининг тақдимоти ўтказилди  

Форишда «Матонатли аёл қиссаси» китобининг тақдимоти ўтказилди  

02 февраль 2024 г 220 Комментарии: 0

Фориш туманидаги «Боғдон» маҳалласида жойлашган 30-сон маданият марказида «Матонатли аёл қиссаси» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу китоб «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ҳуқуқшунос» кўп йиллар Фориш туманида суд раиси бўлиб меҳнат қилган, ҳаёти ёшларга ибрат бўлувчи меҳнат фахрийси Умсун опа Останова ҳақидадир.

Тақдимот маросимида Фориш туман ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари Шавкат Узоқов, туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Элнора Умматова, туман маънавият-маърифат маркази раҳбари Нодир Солиуев, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Гулнора Исмоилова, ҳуқуқшунос Бозоргул Бекпўлатова, фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси Эркин Умурзақовлар сўзга чиқишиб, Умсун опа Останованинг ҳаёт ва меҳат йўли, «Матонатли аёл қиссаси» китоби ёшларни тарбиялашда муҳим қўлланма экани ҳақида сўз юритишди.

Тадбир ниҳоясида «Маҳалланинг энг яхши қайнонаси», «Маҳалланинг энг яхши келини», «Энг яхши китобхона оила», «Маҳалланинг энг ибратли оиласи» номинацияси ғолибларига туман маънавият-маърифат марказининг ташаккурномалари ҳамда китоблар совға қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!