» » Янгиобод туманида ҳарбий прокуратура томонидан ҳарбий- ватанпарварлик тадбир ташкил этилди

Янгиобод туманида ҳарбий прокуратура томонидан ҳарбий- ватанпарварлик тадбир ташкил этилди

07 февраль 2024 г 279 Комментарии: 0

Янгиобод туманида Жиззах ҳарбий прокуратураси томонидан ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ҳарбий- ватанпарварлик мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда “Савот”, “Ховотоғ” “Баландчақир”, “Хўжамушкент”, “Сармич” МФЙлари ва 19 та умумтаълим мактабидан 300 га яқин ўқувчи-ёш иштирок этди.  

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурорининг ўринбосари М.Ниязов ёшларга яратилган имконият ва имтиёзлар, ҳарбий хизмат нуфузи, Ватанга муҳаббат, садоқат ва фидойиликни амалда намоён этиш чин ватанпарварликка хос фазилат экани ҳақида гапирди. Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар тадбирга байрамона руҳ бағишлади.  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!