» » Арнасойда “Султон Жалолиддин Хоразмшоҳ Покистонда” номли китоб тақдимоти ўтказилди

Арнасойда “Султон Жалолиддин Хоразмшоҳ Покистонда” номли китоб тақдимоти ўтказилди

26 февраль 2024 г 168 Комментарии: 0

Арнасой тумани 2-сектор ҳудуди Чинобод МФЙдаги 12-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчи ёшлари ўртасида “Султон Жалолиддин Хоразмшоҳ Покистонда” номли китоб тақдимоти ўтказилди.

Мазкур тақдимотда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари О.Зоидов, Арнасой тумани 2-сектор раҳбарининг котиби туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, туман ИИБ ходими ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Тақдимот давомида “Султон Жалолиддин Хоразмшоҳ Покистонда” номли китоби Покистонлик олим, доктор Васим Сажжад билан яқин ҳамкорлигимиз самараси сифатида дунёга келганлиги ва буюк саркарда Жалолиддин Мангубердининг юрт озодлиги йўлидаги бемисл матонати нафақат ўзбек халқи орасида, балки бутун дунёда озодлик учун кураш тимсолига айланганлиги борасида маълумотлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!